
Уч авлод учрашуви ташкил этилди
Навоий иссиқлик электр станциясида “9-май – Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан ташкил этилган “Уч авлод учрашуви” корхона ёшлари учун унутилмас таассуротларга бой бўлди.

Унда меҳнат фахрийлари узоқ йиллик самарали фаолияти давомида станцияда эришган ютуқлари, ўзлаштирган бой тажрибаларини бўлишдилар.

Станция Бош директори Акмал Файзиев томонидан меҳнат жамоаси номидан устозларга ташкилот ривожига қўшган ҳиссаси учун миннатдорлик билдирилди.

Станция ёшлари томонидан фахрийларнинг корхона билан боғлиқ илиқ хотиралари, касбий маҳоратни ошириш бўйича тажрибалари ҳақида қизиқарли саволлар берилиб, ҳаётий билимлар ўрганилди.
Тадбир кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.
“Навоий ИЭС” АЖ Матбуот хизмати